Tesla Хитойда электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи

Tesla Хитойда электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи

Tesla компаниясининг бош директори Илон Маскнинг қайд этишича, корхона икки йил ичида Хитойда электромобилларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бу ҳақда Business Insider нашри нашри асосида Kun.uz хабар тарқатди.

Мазкур маълумотни Маск Пекиндаги Цинхуа университетида намойиш қилинган стенограммасида кўрсатиб ўтган. Мазкур стенограмма Tesla компаниясининг Хитойдаги моделлари ҳақида ҳикоя қилувчи расмий блогида ҳам жойлаштирилган. Хитойдаги завод мазкур улов нархини 30 фоиз камайтириши кутилмоқда.

Илон Маск айни пайтда бу масалада Хитой ҳукумати билан музокаралар давом этаётганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ муҳандислар Tesla Model S автопилотини синовдан ўтказганди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Model S