Таймлапс-видео: Хитойда 116та экскватор 2 кечада эстакадани қисмларга ажратди

Таймлапс-видео: Хитойда 116та экскватор 2 кечада эстакадани қисмларга ажратди

CCTV+ телеканали Хитойнинг Наньчан шаҳрида жойлашган эски йўлдаги эстакадани 116та экскаватор 2 кечада демонтаж қилгани тасвирланган таймлапс-видеони намойиш этди. Бу роликка Sploid нашри эътибор қаратган.

Демонтаж ишлари август ойи охирида амалга оширилган. Цянси вилояти ҳокимияти 24 йил олдин қурилган эстакадани метро туфайли демонтаж қилиш қарорига келган, дея Kun.uz ёзмоқда.

Демонтаж ишлари 26 август оқшомида, соат 22:30да бошланган, эстакаданинг катта қисми биринчи кечадаёқ бўлакларга ажратилган. Иш 28 август оқшомида якунланган.

Sploid маълумотига кўра, иш 56 соат давом этган, бу вақтда ҳудудда ҳаракатланиш чекланган. Нашрнинг билдиришича, оптимал режа эвазига иш давомида қоида бузилишлари кузатилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.