Қозоғистонда автомобиль бошқариш вақтида чекиш ман этилиши мумкин

Қозоғистонда автомобиль бошқариш вақтида чекиш ман этилиши мумкин

Қозоғистон Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисидаги” қонунига ўзгартиш киритилиши мумкин. Унга кўра, автомобиль ҳайдовчисига ҳаракат пайтида тамаки чекишни тақиқлаш масаласи кўрилмоқда. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Автомобиль ҳаракати давомида чекишни ман этиш бўйича бундан олдин ҳам турли мамлкатларда қонун лойиҳалари кўриб чиқилган. Масалан,  Баҳрайн, Франция, Буюк Британия,  Канада,  Жанубий Африка,  Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларда машинада вояга етмаган бола бўлса, чекиш тақиқланади. Маврикийда 2008 йилда қабул қилинган қонунга биноан,  автомобилда йўловчилар бўлган тақдирда чекиш ман этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.