Chevrolet Cobalt — ихчам ва ҳайдаш учун қулай автомобиль

15 изоҳ

Chevrolet Cobalt — бу GM корпорациясининг Бразилия филиалидаги дизайнерлар томонидан GM автомобилларини лойиҳалаштириш жараёнида дунё миқёсидаги стандартлардан фойдаланган ҳолда яратилган оилавий седан. Cobalt дунё автомобиль бозорида харидоргирлиги бўйича ўз синфидаги етакчи автомобиль бўлиши учун GM’нинг бутун дунёдаги ишчилар жамоаси томонидан лойиҳалаштирилган. Chevrolet Cobalt қулайлик, нафислик ва юксак динамик хусусиятлар ҳамда анъанавий классик дизайнни ўзида жамлаган. Автомобиль энг юқори хавфсизлик даражасини таъминлаши учун кузов сифатли пўлатдан ишланган, АBS (блокировкага қарши тўхташ тизими), ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчи учун мўлжалланган хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

Ташқи кўриниши

Chevrolet Cobalt’нинг ён ойналари орқа манзаранинг кенг кўринишини таъминласа, унга ўрнатилган иситиш тизими совуқларда музнинг эриб кетишини кафолатлайди. Туманга қарши чироқлар эса ёмон об-ҳаво шароитида ҳам йўлни кўрсатишга хизмат қилади. Электрон олд ва орқа ойна кўтаргичлар ёрдамида автомобилнинг ҳар бир ойнасини битта тугмачани босиш орқали бир неча сонияда очиб ёпиш мумкин.

Ўзига хос 15 дюймли енгил қуйма дисклар ва орқа бамперга хром билан ишлов берилган молдинг Chevrolet Cobalt дизайнининг ўзига хос жиҳатларидан. Автомобилда мавжуд зарурий функциялар Chevrolet Cobaltни ҳар қандай сафарда оила учун энг ишончли ҳамроҳ бўлишига замин яратади.

Ички кўриниши

Кўплаб ҳайдовчилар Chevrolet Cobalt’нинг кенглигини тилга олади. Chevrolet бренди концепцияси бўйича салонда яратилган кенглик, нафақат ҳайдовчига, балки ҳар бир йўловчига ҳам қулайлик яратади. Chevrolet Cobalt автомобили устида бош қотирган муҳандислар ҳайдовчи ўрнининг тузилишига, барча бошқарув қисм ва қурилмалари ҳайдовчининг қўл остида бўлишига эътибор қаратишган. Интерьерда майда нарсаларни қўйиш учун қулай бўлмачалар мавжуд.

Chevrolet Cobalt оилавий автомобили салонига беш киши жойлашиши мумкин. Бошқарув қисмлари ҳайдовчи ва йўловчи учун имкон қадар қулай жойлаштирилган. Бу жиҳатдан олиб қараганда, оилавий саёҳат ёқимли ва қизиқарли бўлиши учун автомобилда қулайлик яратилган. Қиш ва ёз об-ҳаво шароитларида ҳам автомобилда мўътадил иқлим бўлиши учун орқада ўтирган йўловчиларга мўлжалланган қўшимча ҳаво етказувчи қурилмалар мавжуд. Чироқлар ёниб ўчиш жадалини ўзингизга қулай бўлган ҳолатга созлашингиз мумкин.

Техник таснифи

Русум GSVEM [DOHC 1.5.L]
Тури LS LT LTZ
Кузов
Тоифа 4х esh.Notch back
Тузилиши/материал Тутиб турувчи/пўлат
Ўриндиқлар сони 5
Ўлчамлари (мм)
Ташқи узунлиги
4479
Кенглиги 1735
Баландлиги 1514
Ғилдираклар базаси 2620
Ғилдирак (олд/орқа) 1509
Клиренс
Двигател
Тоифа ENGINE — GAS, 4 CYL, 1.5L, MFI, L4, DOHC, AFM, GEN 2, FAM A/B, 77 KW, GMAP
Иш ҳажми (см. куб) 1485
Цилиндрлар сони 4 қатор
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) 74,7 / 84,7
Сиқиш даражаси 10.2:1
Quvvati (o.k/ob.daq)
Энг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об. дақ) 134/4000
Трансмиссия
Узатмалар қутиси MT-5 MT-5 / AT-6
Улашма фрикционное/ гидротрансформаторное
Асосий узатмалар сони 4.294
Ҳажм ва оғирликлар
Ёнилғи баки ҳажми (л)
47
Юкхона ҳажми (л) 563
Аккумулятор 12V (Ач) 50/60
Автомобил вазни (кг) 1080/1125
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг)
Динамик таснифи
Энг юқори тезлиги (км/соат) 170
0 дан ~ 100 км/соатгача тезлашиш (сон. ) 11.7/12.6
Рул бошқаруви
Тоифа Шестерня ва рейка
Энг кичик радиусда қайрилиш (м) 5
Тормоз
Тоифа Х-тоифа
олд/орқа дискли/барабанли
Осма
Олд МакФерсон
Орқа Мустақил, узайт.  Дастакли
Ёнилғи сарфи (л/100 км)
— 90 км/соат
6.5/7
— 120 км/соат
8.4 / 8.8
— шаҳар ичида
8.5/9

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Баҳо

Chevrolet Cobalt

8.8 балл

"Ихчам автомобиль салонига беш киши жойлашиши мумкин. Бошқарув қисмлари ҳайдовчи ва йўловчи учун имкон қадар қулай жойлаштирилган. Oилавий саёҳат ёқимли ва қизиқарли бўлиши учун автомобилда қулайлик яратилган. "

Энг арзони:

43244300 сўм

Қаерда:

Афзаллиги

  • Ҳайдаш қулай
  • Тежамкор
  • Шовқиндан яхши ҳимояланган
  • Оддий, лекин чиройли дизайн

Камчилиги

  • Дизайнни яхшилаш керак
  • Хавфсизлик имкониятлари кучли эмас
  • Ўриндиқлар шинам эмас

Хулоса

  • Дизайни: 90%
  • Ёнилғи тежамкорлиги: 90%
  • Нархи: 90%
  • Ҳайдаш қулайлиги: 80%

Мақола бўйича 15 муҳокама

  1. Рустам says:

    4-позиция Коболт машинаси хакикатдан бошкариш учун кулай, факат магнитоло флешка оркали булгани ёкмайди, нима учун дискли килинмаган.иккинчидан иккала ён ойналари кенглиги яхши лекин музламаслиги учун иситилишини билмасканман, энг яхшиси багажи кенг.

  2. otabek says:

    4 evro bilan 4 aziat farqi nimada

  3. Dilshod says:

    Cobalt 1,2 va cobalt 3,4 larning amartizatorida farqi bormi busa nimasi bilan

  4. doniyor says:

    Farqi popa greykada va airbak o’chirib yoqiliwida

  5. PROTSENKO says:

    Cobalt yaxshi shinam ammo chuqurga tushganda judayam bilinadi

  6. doniyor says:

    Amartizator ketgan,almashtir

  7. Бек says:

    Салондаги пласстмасса жихозлар Торпедка ва эшик обшивкалари сифатсиз. Салга кирилади, тимдаланади. Албатта тежамкорлиги ва юиши яхши. келажакда салон хомашёсини ласеттиники каби кирилмас хомашёдан килинса зур буларди

  8. AzamaT says:

    Здравствуйте, можно ли заменить механическую коробку передач на автомат? Автомобиль CHEVROLET Кобальт 3 позицию. Какие потребуются изменения в электронике?
    Если кто-то уже это делал, пожалуйста, подскажите насколько это трудоемко и сложно ли это?

    • Bakir Nazarov Bakir Nazarov says:

      По словам опытных мастеров, можно, но намного проще продать и купить с автоматом.
      Замена «автомата» на «механику» обычно обходится очень дорого. Иногда такая замена соизмерима по стоимости с ремонтом самой автоматической КПП.
      Затраты ожидают вас не только на стадии переделки, но и последующие заправки у вас будут происходить почаще.

  9. доноёр says:

    Бек гапига кушиламан,хакикатдан шунака

  10. Islomboy says:

    Avalan bor Asalamu Alekum Cobalt yoki yangi chiqarilayotgan mashinalarga yangicha qulayliklar bilan chiqarsa bo’ladimi BMW 100 yilik yubeleyini nisholadi qisqacha video clipda anchagini yangiliklar kurish mumkin, O’zbekistondaham wunga o’xsha Auto mobilar chiqarishimiz mumkinmi Cobalt Captiva Malibu va boshqa mashinala hammasi deyarli birhil yangicha usulda Dizayniga etibor bergan holda 3 sekunda 100 /km chiqa oladigan Auto mobile yaratsa bo’ladimi ? Javobini kutib qolama

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *