Chevrolet Cobalt — ихчам ва ҳайдаш учун қулай автомобиль

Chevrolet Cobalt — ихчам ва ҳайдаш учун қулай автомобиль

Chevrolet Cobalt — бу GM корпорациясининг Бразилия филиалидаги дизайнерлар томонидан GM автомобилларини лойиҳалаштириш жараёнида дунё миқёсидаги стандартлардан фойдаланган ҳолда яратилган оилавий седан. Cobalt дунё автомобиль бозорида харидоргирлиги бўйича ўз синфидаги етакчи автомобиль бўлиши учун GM’нинг бутун дунёдаги ишчилар жамоаси томонидан лойиҳалаштирилган. Chevrolet Cobalt қулайлик, нафислик ва юксак динамик хусусиятлар ҳамда анъанавий классик дизайнни ўзида жамлаган. Автомобиль энг юқори хавфсизлик даражасини таъминлаши учун кузов сифатли пўлатдан ишланган, АBS (блокировкага қарши тўхташ тизими), ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчи учун мўлжалланган хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

Ташқи кўриниши

Chevrolet Cobalt’нинг ён ойналари орқа манзаранинг кенг кўринишини таъминласа, унга ўрнатилган иситиш тизими совуқларда музнинг эриб кетишини кафолатлайди. Туманга қарши чироқлар эса ёмон об-ҳаво шароитида ҳам йўлни кўрсатишга хизмат қилади. Электрон олд ва орқа ойна кўтаргичлар ёрдамида автомобилнинг ҳар бир ойнасини битта тугмачани босиш орқали бир неча сонияда очиб ёпиш мумкин.

Ўзига хос 15 дюймли енгил қуйма дисклар ва орқа бамперга хром билан ишлов берилган молдинг Chevrolet Cobalt дизайнининг ўзига хос жиҳатларидан. Автомобилда мавжуд зарурий функциялар Chevrolet Cobaltни ҳар қандай сафарда оила учун энг ишончли ҳамроҳ бўлишига замин яратади.

Ички кўриниши

Кўплаб ҳайдовчилар Chevrolet Cobalt’нинг кенглигини тилга олади. Chevrolet бренди концепцияси бўйича салонда яратилган кенглик, нафақат ҳайдовчига, балки ҳар бир йўловчига ҳам қулайлик яратади. Chevrolet Cobalt автомобили устида бош қотирган муҳандислар ҳайдовчи ўрнининг тузилишига, барча бошқарув қисм ва қурилмалари ҳайдовчининг қўл остида бўлишига эътибор қаратишган. Интерьерда майда нарсаларни қўйиш учун қулай бўлмачалар мавжуд.

Chevrolet Cobalt оилавий автомобили салонига беш киши жойлашиши мумкин. Бошқарув қисмлари ҳайдовчи ва йўловчи учун имкон қадар қулай жойлаштирилган. Бу жиҳатдан олиб қараганда, оилавий саёҳат ёқимли ва қизиқарли бўлиши учун автомобилда қулайлик яратилган. Қиш ва ёз об-ҳаво шароитларида ҳам автомобилда мўътадил иқлим бўлиши учун орқада ўтирган йўловчиларга мўлжалланган қўшимча ҳаво етказувчи қурилмалар мавжуд. Чироқлар ёниб ўчиш жадалини ўзингизга қулай бўлган ҳолатга созлашингиз мумкин.

Техник таснифи

 
Русум GSVEM [DOHC 1.5.L]
Тури LS LT LTZ
Кузов
Тоифа 4х esh.Notch back
Тузилиши/материал Тутиб турувчи/пўлат
Ўриндиқлар сони 5
Ўлчамлари (мм)
Ташқи узунлиги
4479
Кенглиги 1735
Баландлиги 1514
Ғилдираклар базаси 2620
Ғилдирак (олд/орқа) 1509
Клиренс
Двигател
Тоифа ENGINE — GAS, 4 CYL, 1.5L, MFI, L4, DOHC, AFM, GEN 2, FAM A/B, 77 KW, GMAP
Иш ҳажми (см. куб) 1485
Цилиндрлар сони 4 қатор
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) 74,7 / 84,7
Сиқиш даражаси 10.2:1
Quvvati (o.k/ob.daq)
Энг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об. дақ) 134/4000
Трансмиссия
Узатмалар қутиси MT-5 MT-5 / AT-6
Улашма фрикционное/ гидротрансформаторное
Асосий узатмалар сони 4.294
Ҳажм ва оғирликлар
Ёнилғи баки ҳажми (л)
47
Юкхона ҳажми (л) 563
Аккумулятор 12V (Ач) 50/60
Автомобил вазни (кг) 1080/1125
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг)
Динамик таснифи
Энг юқори тезлиги (км/соат) 170
0 дан ~ 100 км/соатгача тезлашиш (сон. ) 11.7/12.6
Рул бошқаруви
Тоифа Шестерня ва рейка
Энг кичик радиусда қайрилиш (м) 5
Тормоз
Тоифа Х-тоифа
олд/орқа дискли/барабанли
Осма
Олд МакФерсон
Орқа Мустақил, узайт.  Дастакли
Ёнилғи сарфи (л/100 км)
— 90 км/соат
6.5/7
— 120 км/соат
8.4 / 8.8
— шаҳар ичида
8.5/9

Хулоса

Chevrolet Cobalt

8.8балл

Ихчам автомобиль салонига беш киши жойлашиши мумкин. Бошқарув қисмлари ҳайдовчи ва йўловчи учун имкон қадар қулай жойлаштирилган. Oилавий саёҳат ёқимли ва қизиқарли бўлиши учун автомобилда қулайлик яратилган.

Дизайни:

Ёнилғи тежамкорлиги:

Нархи:

Ҳайдаш қулайлиги:

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Poytaxt Avto Tex Savdo 43244300 Сотиб олиш
Тошкент Дэу 46792620 Сотиб олиш
Driver's Village 47338970 Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Ҳайдаш қулай
  • Тежамкор
  • Шовқиндан яхши ҳимояланган
  • Оддий
  • лекин чиройли дизайн

 Камчилиги

  • Дизайнни яхшилаш керак
  • Хавфсизлик имкониятлари кучли эмас
  • Ўриндиқлар шинам эмас
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Cobalt