Damas — шаҳар ичида юкларни манзилга етказиш учун қулай автомобиль

5 изоҳ

Дамас — қуввати 38 от кучига тенг 0,8 литр ҳажмли двигатель билан жиҳозланган,  беш эшикли тижорий автомобил.  Илк бор 1991 йил Жанубий Кореяда Dаеwоо қошида йиғила бошланган.

Автомобил икки модификацияда ишлаб чиқарилади.  Йўловчи ташиш учун мўлжалланган модификацияда ўриндиқлар 2+3+3 кўринишида уч қатор қилиб жойлаштирилган.  Юк ташиш учун мўлжалланган модификацияси эса икки ўриндиқ ва 560 кг юкни кўтаришга мўлжалланган фургон билан жиҳозланган.  Орқа ғилдираклари илдамловчи бўлган ушбу автомобилнинг  энг юқори тезлиги 160 км/с.  Ёнилғи сарфига тўхталадиган бўлсак,  автомобил соатига 90 км/с тезликда ҳаракатланганда 100 км. га 7,8 л. ёнилғи сарфлайди.  Автомобил оилавий ёки тижорий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган.  Шаҳар ичидаги  серқатнов кўчаларда юкларни автомобилга ортиш, уларни керакли манзилга етказиш ёки турли жойларга тарқатиб чиқиш учун жуда қулай.

Ташқи кўриниши

Дамас оддий ва ихчам кўринишга эга.  Юк ва одам ташиш сиғимига қараганда анча кичик кўринади.  Буханка нон шаклига ўхшашлиги боис халқ орасида «бўлка» машина деган ном олган.

damas-exterior
Ички кўриниши

Автомобил салони арзон, лекин пишиқ материаллардан тайёрланган.  Дизайни юк ва йўловчи ташувчи машиналар тоифаси учун яхши, лекин ўртамиёна.

Техник тавсифи

Русум: DAMAS B150
Тури: STD DLX VAN
Кузов      
Тоифа: 5 эшикли. Вагон
Тузилиши/материал: Тутиб турувчи/пўлат
Ўриндиқлар сони: 7 2
Ўлчамлари (мм)
Ташқи Узунлиги: 3485
Кенглиги: 1400
Баландлиги: 1920
Ғилдираклар базаси (мм): 1840
Ғилдирак (олд/орқа): 1220/1210
Клиренс (Ердан баландлиги — мм): 160
Двигатель
Тоифа: F8CB, SOHC 2V . 4-х тактли,  бензин,  карбуратор
Иш ҳажми (см. куб): 796
Цилиндрлар сони: 3 қатор
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) 68.5 x 72,0
Сиқиш даражаси: 9.3
Қуввати (о.к/об. дақ): 38/5000
Енг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об. дақ): 62.8/3000
Трансмиссия
Узатмалар қутиси: MT-4 MT-5 MT-4
Улашма: Қур. яккадискли
Асосий узатмалар сони: 5.125
Ҳажмлар ва оғирликлар
Йонилғи баки ҳажми (л): 37
Юкхона ҳажми (л):
Аккумулятор 12V (Ach): 35
Автомобил вазни (кг): 805 850 812
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг): 1330~1416
Динамик таснифи:
Енг юқори тезлиги (км/с): 100 105 100
0 дан ~ 100 км/c гача тезлашиш (сон.): от 0~90 за 32 0~100 за 41 80 км/ч за 23
Рул бошқаруви
Тоифа: Шестерня ва рейка
Енг кичик радиусда қайрилиш (м): 4.3
Тормоз
Тоифа: H тоифа
олд/орқа: дискли/барабанли
Осма
Олд: Мак Ферсон
Орқа Мустақил бўлмаган рессорли осмалар
Ғилдираклар ва шиналар
Колесо 12 x 4.00B пўлат
Шина 155R12
Ёнилғи сарфи (л/100 км)
— 90 км/с: 7.8
— 120 км/с:
— шаҳар ичида: 8,6

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Баҳо

Damas

6 балл

"Aвтомобил оилавий ёки тижорий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Шаҳар ичидаги серқатнов кўчаларда юкларни автомобилга ортиш, уларни керакли манзилга етказиш ёки турли жойларга тарқатиб чиқиш учун жуда қулай."

Қаерда:

Афзаллиги

  • Ихчам
  • Юк ташиш учун қулай
  • Чидамли
  • Арзон

Камчилиги

  • Ўриндиқлари қаттиқ
  • Кучи кам
  • Йўловчи ташиш учун ноқулай

Хулоса

  • Дизайн: 60%
  • Техник спецификаси: 50%
  • Ёнилғи тежамкорлиги: 80%
  • Нархи: 80%
  • Чидамлилиги 70%
  • Хавфсизлиги 20%

Мақола бўйича 5 муҳокама

  1. lutfulla says:

    Men noyabrda olmoqchiman eng arzoni 27million ekan u qanaqa pazisiyasi samarqanda turaman qaysi salondan olsam b6ldi

  2. lutfulla says:

    Agar iloji b6lsa yordam berib yuboringlar salonda qancha kunda chiqadi

    • Carzone says:

      Лутфулла,

      Деярли ҳамма салонларда нархлар бир хил. Уларга боғланиб батафсил маълумот олишингизни маслаҳат берамиз.

  3. Baxtiyor says:

    Toshkentdagi qaysi salondan olsam tezroq choqadi. Men Samarqanddanman. Sizlardan iltimos tuliqroq ma’lumot bersangiz.

  4. Илхом says:

    Дамас олмокчиман хозир канча туради

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *