Matiz — ихчам ва тежамкорликни қадрлайдиган ҳайдовчилар учун

5 изоҳ

Матиз — камлитражли автомобилларнинг тежамкорлигини қадрлайдиган ҳайдовчилар учун бошқариш қулай бўлган шаҳар автомобилидир. Матизда замонавий функционал автомобилга оид дизайнерлик ғоялари мужассамлашган. Eнгил ҳамда кўркам, шинамгина салон ва бежирим ташқи кўринишга эга. Ўзининг ихчамгина ўлчамлари ва бошқарилувчанлиги туфайли унга ҳар қандай тирбандликлар қўрқинчли эмас. 0,8 ва 1 л ҳажмли двигателнинг тежамкорлиги туфайли Матиз бир литр ёнилғи билан 22,2 км масофани босиб ўтишга қодир. Хоҳишингизга кўра, Матиз автомат ёки механик узатмалар қутиси билан жиҳозланиши мумкин. Вакуумли кучайтиргичга эга 7 дюймли ишончли тормоз автомобилнинг ҳар қандай шошилинч ҳолатларда ҳам тезкор тўхтай олишини кафолатлайди.

Ташқи кўриниши

Матизнинг ташқи кўриниши ва интерери Италиянинг машҳур дизайн компанияси «ItalDesign-GiugiaroS. P.A.» томонидан ишлаб чиқилган. Кейинчалик у икки марта янгиланди. Автомобилнинг ўзига хослиги равон силуети, сезилмайдиган даражада капотга қўшилиб кетган катта олд ойнаси, овал кўринишдаги чироқлари, кенгайтирилган ғилдираклар аркаси билан характерланади.

CarImageGallery.253 CarImageGallery.250 CarImageGallery.254 DAEWOOMatiz-3621_2

Ички кўриниши

Матизнинг “мини” синфга мансуб эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, унинг интерери анчагина кенг.   Безаклари ихчам ва оддий. Бошқарув қисмлари ускуналар панелига батартиб жойлаштирилган. Рул чамбараги қулай, ўриндиқ кенг кўламдаги режимларга ўтказиш функцияси билан таъминланган, ҳар бир қисмни кўриш жуда осон. Олдойнанинг кенглиги ҳамда орқани кўрсатувчи кўзгунинг қулай жойлашгани боис, теварак-атроф яхши кўринади.   Автомобил салони двигатель овозини ўтказмайдиган даражада кўпқатламли ҳимояга эга. Салондаги жой машина ҳажмига қараганда каттароқ кўринади. Қийинчиликсиз тўрт киши бемалол жойлашиши мумкин.

CarImageGallery.252 CarImageGallery.259 CarImageGallery.261 CarImageGallery.262 CarImageGallery.264 CarImageGallery.265

 Техник тавсифи
Русум MATIZ [0.8L / 1.0L]
Тури M MX (MT/AT) BEST
Кузов      
Тоифа 5 эшикли.  Хетч бек
Тузилиши/материал Тутиб турувчи/пўлат
Ўриндиқлар сони 5
Ўлчамлари (мм)
Ташқи Узунлиги 3495
Кенглиги 1495
Баландлиги 1485
Ғилдираклар базаси 2340
Ғилдирак (олд/орқа) 1315/1280
Клиренс (Ердан баландлиги) 160
Двигатель
Тоифа F8CV, SOHC 2V MPI
4 тактли,   бензин.   Ёнилғи пуркаш
B10S, SOHC 2V MPI
4 тактли,   бензин.   Ёнилғи пуркаш
Иш ҳажми (см. куб) 796 995
Цилиндрлар сони 3 қатор 4 қатор
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) 68,5 x 72,0 68,5 x 67,5
Сиқиш даражаси 9.3
Қуввати (о.к/об. дақ) 49/6000 62/5600
Енг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об. дақ) 65/3400 87/4200
Трансмиссия
Узатмалар қутиси MT-5 MT-5 / AT-4 MT-5
Улашма Қур.  яккадискли Қур.  яккадискли Қур.  яккадискли
Асосий узатмалар сони 4.444 4.709
Ҳажмлар ва оғирликлар
Ёнилғи баки ҳажми (Л) 38
Юкхона ҳажми (Л) 104
Аккумулятор 12V (Ач) 35 45
Автомобил вазни (кг) 778 778/855 778 ~ 855
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг) 1153 1230 1230
Динамик таснифи
Энг юқори тезлиги (км/c) 144 144 / 128 145
0 дан ~ 100 км/ч гача тезлашиш (сон. ) 18.2 18.2 / 25 18
Рул бошқаруви
Тоифа Шестерня ва рейка
Энг кичик радиусда қайрилиш (м) 4.5
Тормоз
Тоифа X-тоифа
олд/орқа дискли/барабанли
Осма
Олд Мак Ферсон
Oрқа Мустақил,  узайт.  Дастакли
Ғилдираклар ва шиналар
Ғилдирак 13 x 4.5J пўлат 13 x 4.5J қуйма (опц. ), 13 x .5J қуйма (опц.)
Шина 145/70R13 155/65R13
Ёнилғи сарфи (Л/100 км)
— 90 км/c 5.0 5.0 / 5.5 5.4 (exp)
— 120 км/c 8.3 8.3 / 8.6 8.0 (exp)
— шаҳар ичида 7.4 7.4 / 8.0 7.5 (exp)

Баҳо

Matiz

6.8 балл

"Kамлитражли автомобилларнинг тежамкорлигини қадрлайдиган ҳайдовчилар учун бошқариш қулай бўлган шаҳар автомобили."

Қаерда:

Афзаллиги

  • Ихчам
  • Арзон
  • Тежамкор
  • Ҳайдаш қулай

Камчилиги

  • Ўриндиқ қопламалари сифатсиз
  • Пластик қопламалар жуда оддий
  • Хавфсизлик даражаси паст

Хулоса

  • Дизайн: 60% 80%
  • Ёнилғи тежамкорлиги: 80% 90%
  • Нархи: 80% 70%
  • Хавфсизлиги 20% 30%

Discussion about this