Nexia — мижозлар кўнглига ҳануз йўл топаётган автомобиль

13 изоҳ

Мана бир неча ўн йилдирки, Nexia автомобили нафақат ўзининг муҳимлигини йўқотмасдан, балки ички ва ташқи бозорда ўзига бўлган катта талабдан фойдаланишда давом этиб келмоқда. Янгиланган кўринишдаги Nexia автомобилини ишлаб чиқариш 2008 йилнинг июн ойида бошланган эди. Қайта ишлаш Nexia’га аэродинамик хусусияти кучайтирилган орқа бампер, янгиланган чироқлар ва радиатор панжарасини олиб келиш билан бирга, ускуналар панели хавфсизлик ва қулайлик нуқтаи назаридан бироз ўзгартирилиб, бир бутун яхлит ҳолга келтирилди. Янги олд ва орқа чироқлар автомобилга етарлича савлатли кўриниш берган. Автомобил салони интерьери назокат билан ишланган ва замонавий кўринишни ўзида мужассамлаштирган.

Nexia икки турдаги: қуввати 80 от кучига тенг, сиғими 1,5 литр ҳажмли SOHC ва қуввати 108 от кучига тенг 1,6 литр ҳажмга эга DOHC двигателлари билан жиҳозланган тарзда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар иккала двигатель ҳам EURO 3 халқаро экологик талабларига жавоб беради. Nexia 100 км/соатгача бўлган тезликка ўртача 11,6 секундда эришади. Энг юқори тезлиги эса 175 км/соат. Автомобил хавфсизлик ёстиқчасини ўрнатиш учун мўлжалланган янги рул чамбараги билан жиҳозланган. Эшикларнинг янги қопламалари эса шовқин ўтказмайдиган материаллардан фойдаланган ҳолда тайёрланган.

Ташқи кўриниши

Nexia ўзининг узун капоти, кенг сиғимга эга юкхонаси, тўғри тушган орқа ғилдирак арклари билан мутаносиб кўринишга эга. Аввалги модификацияларидан фарқи тўғрисида шуни айтиш мумкинки, биринчи навбатда, олд чироқларнинг ички томондан юмалоқ шакл қўшилиши натижасида бироз чўзилиб, бошқа кўринишга эга бўлгани кўзга ташланади. Бундан ташқари, улар радиатор панжарасига яқинроқ жойлашган. Ўзгаришлар олд ва орқа бамперларга ҳам тааллуқли бўлиб, улар сал катталашган. Орқа номер таниқлилик белгиси ўз жойини ўзгартириб юкхона эшигидан жой олган.6 5 4 3 2 1

Ички кўриниши

Автомобилнинг ички кўриниши ҳақида тўхталадиган бўлсак, уни қисқача қилиб тавсифлаш мумкин. Ҳеч қандай ортиқча нарсалар йўқ — ҳаммаси оддий. Барча керакли қурилмалар қўл остингизда. Ускуналар панели — деярли классик услубда бўлиб, барча кўрсаткич ва қурилмалар ҳайдовчи учун кўринадиган ҳудудда жойлашган. Автомобил қайта ишлангандан кейин марказий консолга алюмин кўринишига ўхшаш чиройли пластик қоплама ўрнатилган. Пластик материалнинг сифати яхши, салонни қора рангда жиҳозлаш энг тўғри қарор бўлган дейишимиз мумкин. Юртимиз иқлимини ҳисобга оладиган бўлсак, шамол кўп эсиб чанг кўтарилишига қарамасдан салон қопламалари доимий кимёвий тозалашни талаб қилмайди.11 10 9 8 7

Баҳо

Chevrolet Nexia

8.3 балл

"Қуввати 80 от кучига тенг, сиғими 1,5 литр ҳажмли SOHC ва қуввати 108 от кучига тенг 1,6 литр ҳажмга эга DOHC двигателлари билан жиҳозланган тарзда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар иккала двигател ҳам EURO 3 халқаро экологик талабларига жавоб беради."

Қаерда:

Афзаллиги

  • Ҳайдаш қулай
  • Консерватив, аммо чиройли дизайн
  • Двигатель кучи бўйича танлаш мумкин

Камчилиги

  • Ёқилғи тежамкорлиги юқори эмас
  • Дизайнни яхшилаш керак

Хулоса

  • Дизайни: 80%
  • Ёнилғи тежамкорлиги: 70%
  • Нархи: 80%
  • Ҳайдаш қулайлиги: 100%

Discussion about this