Chevrolet Spark — ихчам ва чиройли шаҳар машинаси
Chevrolet Spark икки қаватли радиатор панжараси, кўзга яққол ташланадиган ташқи кўриниши билан одамнинг эътиборини тортади. Бундан ташқари, ўзининг ихчам ўлчамлари ва бошқарилувчанлиги туфайли Spark шаҳар кўчаларидаги серқатнов транспорт оқимига бемалол қўшилиб кетишга қодир.
Spark салонига 170 л. ҳажмдаги юкни бемалол жойлаштириш мумкин. Ўриндиқлар 60: 40 ўлчамга мутаносиб равишда йиғилганда салондаги бўшлиқ 568 л. ҳажмгача кенгаяди. Spark ташқи кўринишидан жуда ихчам бўлишига қарамасдан, унинг кенг салонига беш киши жойлашиши мумкин.
Шаҳарда осон бошқарилувчан бу автомобиль шосседа ҳам ҳайдовчининг ҳаракатига сезгирлик билан жавоб қайтаради.
Автомобилнинг ускуналар панели мотоциклларникига ўхшаш. Шунинг учун у жуда оддий ҳамда фойдаланиш учун қулай. Янги Spark автомобилининг аналог кўринишидаги спидометри габарит чироқлар ёқилганда кўк рангдаги ёруғлик фонида акс этувчи рақамли тахометр билан тўлдирилган. Марказий панелдаги МP3 ва AUX-in функсиялари ҳамда USB — ўқиш қурилмасини ўзида мужассамлаштирган аудиотизим ҳар қандай кўчма аудиоқурилмаларни улаш имконини беради. Бундан ташқари, марказий панелда қўл телефони, пулт ва шунга ўхшаш майда буюм, жиҳозларни қўйиш учун алоҳида бўлмача мавжуд. Узатмалар қутиси дастагининг олд тарафида эса иккита стаканни қўйиш учун махсус жой ажратилган.
Ташқи кўриниши
Spark кузовининг синиқ чизиқлари, икки бўлакли радиатор панжараси ҳамда орқа эшикларнинг яширин тутқичлари билан йўлда алоҳида ажралиб туради. Chevrolet Sparkнинг кўзга ярқ этиб ташланадиган дизайнерлик ишланмалари унинг ютуқларидан бири. Кўриш чекланган шароитларда хавфсизликни таъминлашга қодир орқа чироқлар, бироз баланд қилиб ишлангани боис аэродинамик хусусиятни ошириб, ёнилғи сарфини камайтиришга хизмат қилувчи ғилдирак аркалари каби дизайн ишланмалари алоҳида эътирофга лойиқ.
Ички дизайн
Spark салони бундай кичик габаритли автомобиллар учун анча кенг экани диққатга сазовор. Тежамкор Spark камлитражига беш киши қулай жойлашиши мумкин.
Chevrolet Spark’да кундалик буюмлар жумладан: қўл телефонлари, МP3-плейерлари, сумка ва бошқа жиҳозларни қўйиш учун жой етарли.
Яратилган имкониятларнинг айримлари:
— Марказий консолда майда нарсалар учун ажратилган алоҳида бўлмача;
— Иккита стаканни қўйиш учун жой;
— Салон рангига мос рангда олд ўриндиқлар ёнидаги кенг сиғимга эга қути.
Юкхона қисмида ҳам 4 катта бўшлиқ мавжуд. Орқа ўриндиқлар иш ҳолатида турган пайтда ушбу бўшлиқнинг ҳажми 170 литрни ташкил этади. Агар орқа ўриндиқларни йиғиб қўядиган бўлсангиз, ушбу кўрсаткич 568 л. ни ташкил этади.
Техник таснифи
РУСУМ | SPARK | |||
L | LS | LT | ||
Кузов | Тоифа | 5-ти дв. Hatchback | ||
Тузилиши/материал | несущая/сталь | |||
Ўриндиқлар сони | 5 | |||
Ўлчамлари (мм) | Узунлиги | 3640 | ||
Кенглиги | 1597 | |||
Баландлиги | 1522 | |||
Ғилдираклар базаси | 2375 | |||
Ғилдирак (олд/орқа) | 132 | |||
Клиренс | 1410/1417 | |||
ДВИГАТЕЛ | Тоифа | DOHC 4V MPFI | ||
Иш ҳажми (см. куб) | 1250 | |||
Цилиндрлар сони | 4 в ряд | |||
Цилиндр ва поршенларнинг диаметри (мм) | 68.5 x 67.5 | 69.7 x 79 | ||
Сиқиш даражаси | 9.8 | |||
Қуввати (о. к/об. дақ) | 68 (6400) | 81 (6400) | ||
Энг юқори бураш лаҳзаси (Нм/об. дақ) | 89/4800 | 108/4800 | ||
ТРАНСМИССИЯ | Узатмалар қутиси | MT | MT | MT |
Улашма | 4.190 | 4.190 | 3.905 | |
Асосий узатмалар сони | Қур. яккадискли | |||
Ҳажмлар ва оғирликлар | Ёнилғи баки ҳажми (Л) | 35 | ||
Юкхона ҳажми (Л) | 170 | |||
Аккумулятор 12В (Аch) | 50 | |||
Автомобил вазни (кг) | 1355-1365 | |||
Автомобилнинг тўлиқ вазни (кг) | 895-915 | |||
ДИНАМИК ТАСНИФИ | Энг юқори тезлиги (км/с) | 147 | 147 | 152 |
0 дан ~ 100 км/c. гача тезлашиш (сон.) | 19 | 24 | 18 | |
РУЛ БОШҚАРУВИ | Тоифа | Честерня ва рейка | ||
Энг кичик радиусда қайрилиш (м) | 4.5 | |||
Тормоз | Тоифа | Х-тоифа | ||
олд/орқа | дискли/барабанли ABS билан | |||
ОСМА | Олд | Мак Ферсон | ||
Орқа | Мустақил, узайт. Дастакли | |||
Ғилдираклар ва шиналар | 13×4.5J пўлат 155/80R13 |
14×4.5J пўлат 155/70R14 |
14×4.5J қуйма 155/70R14 |
|
ЁНИЛҒИ САРФИ (Л/100 км) | — 90 км/с | 5.4/5.5 | 5.4/5.5 | 5.4 |
—— 120 км/с | 8.0/8.6 | 8.0/8.6 | 8.0 | |
— шаҳар ичида | 7.5/8.0 | 7.5/8.0 | 7.5 |
Хулоса
Chevrolet Spark
7.8балл
Ихчам ўлчамлари ва бошқарилувчанлиги туфайли шаҳар кўчаларидаги серқатнов транспорт оқимига бемалол қўшилиб кета оладиган автомобиль.
Қаердан сотиб олиш мумкин?
Cалонларда | 28 млн. | Сотиб олиш |
Афзаллиги
- Ихчам
- Арзон
- Ҳайдаш қулай
- Чиройли
Камчилиги
- Ўриндиқлар тор
- Ёқилғи тежамкорлиги юқори эмас
- Двигатель кучсиз