1 август куни Тошкент шаҳридаги баъзи йўлларда ҳаракат чекланади

1 август куни Тошкент шаҳридаги баъзи йўлларда ҳаракат чекланади

Kun.Uz‘нинг ёзишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  2016 йилнинг 1 август куни шаҳардаги олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан соат 06.00дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар қуйидаги кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилади:

Олмазор туманида:

— Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;

— Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар;

Мирзо Улуғбек туманида:

— Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;

Шайхонтоҳур туманида:

Пахтакор кўчаси бўйлаб;

Учтепа туманида:

— Решетов кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар;

Яккасарой туманида:

— Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;

— Братислава кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;

— Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;

Миробод туманида:

Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.

Шуни таъкидлаш лозимки, тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.