1 августдан Ўзбекистонда “Авторадио” иш бошлайди

1 августдан Ўзбекистонда “Авторадио” иш бошлайди

Qalampir.Uz‘нинг ёзишича, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистондаги FM-102.0 собиқ “Авторадио Ҳамроҳ” радиоси “Авторадио” номи билан янги форматда иш бошлайди. Маълумотларга қараганда, радио янги раҳбарлар қўлига ўтган.

Авваллари кун давомида хориж қўшиқларини тақдим этиб бориш билан шуғулланган радио 1 августдан бошлаб янги услубда иш бошлайди ва унда эндиликда ўзбек, шарқ ва ғарбнинг бугунги кундаги энг хит қўшиқлари бериб борилади.

Радио ижодий жамоаси фақат қўшиқлар билан чекланиш истагида эмас. Бир вақтлар тинловчилар тилига тушган бошловчилар “Водий садоси” радиосининг собиқ бошловчиси Рустамбек ва “Ўзбегим таронаси”  радиосининг собиқ бошловчиси Умархон Усмонов “Авторадио”да иш бошлайди. Бундан ташқари, “Ёшлар” телерадиоканали журналисти Камола Эрматова ҳам ўз дастури билан радио эфирларида иштирок этади. Хабар қилинишича, радиобошловчилар қаторидан “Лолажон” номли қўшиғи билан тилга тушган хонанда Музаффар Мирзараҳимов ҳам ўрин олган.

Қизиқ, эски радионинг янги уринишлари, янги қадамлар, янги бошловчилар ва янги дастурлар тингловчилар кўнглига йўл топа олармикин? Ўзбекистон бозорида “Ўзбегим таронаси”, “Водий садоси”, “Гранд”, “Наврўз” ва “Ориат доно” каби радиолар ўз ўрнини топиб улгурган. “Авторадио” улар қаторига қўшила оладими ёки йўқ, буни вақтнинг изнига қўйиб берамиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.