1 майдан бошлаб Самарқанддаги автобусларда жетонлар жорий этилади

1 майдан бошлаб Самарқанддаги автобусларда жетонлар жорий этилади

1 майдан бошлаб Самарқандда автобусларда йўл ҳақи воситаларидан бири сифатида пластик карточкаларга харид қилинадиган жетонлар жорий этилади. Бу ҳақдаги қарор вилоят ҳокими томонидан имзоланди, деб «Газета.uz»га асосланган ҳолда Daryo.uz хабар бермоқда.

Қарор «йўловчиларга жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш» мақсадида қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, шаҳарда жетонлар сотувини амалга ошириш учун 13 та махсус пункт қурилади.

Маълумот учун, 2013 йил мартидан бери Тошкентда ерусти жамоат транспортида юриш учун фақат пластик карточкаларга сотиладиган жетонлар фойдаланишда бўлиб келмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.