1 январдан қимматбаҳо автомобилларни Ўзбекистонга бож тўловисиз олиб киришга рухсат берилади

1 январдан қимматбаҳо автомобилларни Ўзбекистонга бож тўловисиз олиб киришга рухсат берилади

Ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп бўлмаган ва нархи 40 минг долларга тенг бўлган енгил автомобилларни 2019 йилнинг 1 январидан божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлади, деб ёзади Daryo.uz.

Уларга нисбатан божхона нархидан 20 фоиз миқдорида акциз солиғи қўлланилади.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган Ташқи иқтисодий фаолиятни ва божхона-тариф тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг иловасида кўзда тутилган.

Бошқа автомобилларга нисбатан бож тўлови ва аксиз солиғи ўзгаришсиз қолди.

Мавзу:

#бож

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.