10 ноябрь – биринчи мотоцикл йўлга чиқарилган кун

10 ноябрь – биринчи мотоцикл йўлга чиқарилган кун

1885 йилнинг 10 ноябрь куни жаҳондаги илк мотоцикл синов учун йўлга чиқарилади. Аппарат немис муҳандислари Готлиб Даймлер ва Вильгельм Майбах томонидан ихтиро этилган. Ҳозирда ушбу фамилиялар остида дунёга машҳур автомобиль брендлари фаолият юритади.

Ўша пайтда иккала муҳандис ички ёниш двигателини (илк карбюратор) яратиб, уни ёғочли велоципедга жойлаштиришади. Қизиғи шундаки, аппарат деталларидан фақат двигатель металлдан ясалган эди. Натижада ҳаракатланиш учун педалларни айлантиришни талаб қилмайдиган яна бир транспорт воситаси кашф этилади. Цилиндрнинг ҳажми 100 куб сантиметрдан иборат бўлиб, уловга вертикал ҳолатда ўрнатилган эди. Двигатель дақиқасига 600 марта айланиш орқали қувватни битта от кучигача чиқарарди.

Дунёдаги илк мотоциклни биринчи бўлиб Вильгельм Майбах миниб кўради. У янги транспортда соатига 12 км тезлик билан 3 км масофа босади. Мотоцикл Даймлер томонидан “бобомнинг соати” (у двигателни соатга ўхшатган) номи остида патентланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.