110 дан зиёд мамлакатда автомобилларни ижарага берувчи компания Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини йўлга қўймоқда

110 дан зиёд мамлакатда автомобилларни ижарага берувчи компания Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини йўлга қўймоқда

Дунёнинг 110 дан зиёд мамлакатида автомобилларни ижарага берувчи Sixt компанияси Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини йўлга қўймоқда. Lotte City Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган Sixt Uzbekistan компаниясининг очилишида шу ҳақида маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Энди Ўзбекистон аҳолиси ва бу ерга ташриф буюрувчи меҳмонлар Sixt Uzbekistan хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Компаниянинг устувор жиҳатларидан бири шундаки, сиз машинани истасангиз, ҳайдовчиси билан, истамасангиз, ҳайдовчисиз ижарага олишингиз мумкин.

Маълумотларга кўра, компания хизматлари ҳамёнбоп ва ундан бутун Ўзбекистон бўйлаб фойдаланиш имкони мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Sixt Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.