120та BMW олиб кетаётган поезд ҳалокатга учради (видео)

120та BMW олиб кетаётган поезд ҳалокатга учради (видео)

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида автомобиль ташийдиган темир йўл состави издан чиқиб кетганлигини Automotive News хабар қилмоқда. Унда икки локомотив ва ўн икки вагон бўлган. Вагонларнинг ҳар бирига 10 донадан автомобиль юкланган эди.

Ҳеч ким шикаст кўрмади, аммо BMW X3, X4, X5 ва X6 русумлари қаттиқ пачоқланиб яроқсиз ҳолга келди. Энди уларни экскаватор билан олиб темир-терсакка топширилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"