17 ёшда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкинми?

17 ёшда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкинми?

Савол: Менинг ёшим 17 да, ҳайдовчилик гувоҳномаси олмоқчиман. 17 ёшдагиларга ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарорига 1-илова “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги” Низомга кўра, мототранспортни бошқаришни ўрганувчи 16 ёшга; eнгил ва юк автомобилларини бошқаришни ўрганувчи 18 ёшга; трамвай, троллейбус, автобуслар ва микроавтобусларни бошқаришни ўрганувчи 21 ёшга тўлган шахсларга тегишли имтиҳондан ўтгач ҳайдовчилик гувоҳномаси топширишга рухсат этилади.

Мудофаа вазирлиги томонидан транспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчилар ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, ҳудудий ЙҲХБ имтиҳонларига киритиладилар. Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («В», «С» ёки «ВС») транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилади. Бунда «Алоҳида белгилар учун» катагида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автомобил бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.

Енгил автомобилни ҳайдаш учун мустақил ўқиб гувоҳнома олишни истасангиз,  демак,  яна бир йил кутиб,  18 ёшга тўлганингиздан кейин тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун ўқишга ариза топширишингиз мумкин.