1900 от кучига эга гиперкар тайёрланди

1900 от кучига эга гиперкар тайёрланди

Rimac Automoblili компанияси янги электрли гиперкарининг тизерини намойиш этди. Унинг номи, ҳозирча, Project Two. Унда 1914 отнинг қуввати бўлади.

Илгари Rimac машинанинг ташқи кўринишини видеотизерда намойиш қилган, шунингдек, баъзи деталларини ошкор этганди. Жумладан, гиперкарнинг батареялари сиғими 120 кВт•соатлиги маълум. Тўртинчи даражали автопилот тизими бўлади. Яқин икки йил ичида компания гиперкарнинг очиқ ва трек версиясини ишлаб чиқармоқчи.

Rimacнинг биринчи русуми Concept One электрли гиперкари эди. Унда тўрт электромотор ўрнатилган. Тўла қуввати 1224 от кучига тенг. 2,5 сонияда юзга чиқади, энг юқори тезлиги бўлса, соатига 355 км.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"