1960-йилги Alfa Romeo қайта дунёга келади

1960-йилги Alfa Romeo қайта дунёга келади

Effeffe Cars Италия фирмасидир. Бу фирманинг Effeffe Berlinetta спорткари, дастлаб, 2014 йилда кўрсатилган. Фирма асосчилари Витторио ва Леонарда Фриджерио спорткарни ялпи ишлаб чиқарадиган ҳолга келтириш учун икки йил тер тўкишди. Спорт автомобили оз серияда чиқарилади.

Ака-ука Фриджериолар ўтган асрнинг 60-йилларида Италияда чиқарилган спорт автомобилларининг ашаддий ишқибози эканлигини ҳамиша таъкидлаб келишган. Ниҳоят, улар Alfa Romeo автомобилининг иккинчи умрини бошлашга қарор қилишди. Аввал унга ўхшаш Alfa Romeo Giulia TZ ва Alfa Romeo 2000 Sportiva русумлари тайёрлаб кўрилди. Асл нусхадан тўла кўчирилмади, айрим қисмлари ўхшашдир.

Машина ўтган аср технологияси асосида ясалади, яъни пўлат қувурли синчга (каркас) алюминий панеллар кийдирилади. Кузов ва салонни жиҳозлаш ишлари қўлда бажарилади. 2 литрли 180 от кучига эга мотор ўрнатилади. Беш поғонали механик узатмалар қутиси бор. Машина вазни 800 кг.

Келгуси ҳафтанинг охирида Монакодаги Top Marques танловида қайта тирилган Alfa Romeo оммага ҳавола этилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"