1969 йилги Chevrolet Chevelle’га янги Corvette’нинг двигатели ўрнатилди

1969 йилги Chevrolet Chevelle’га янги Corvette’нинг двигатели ўрнатилди

Chevrolet компанияси 1969 йилги Chevelle купеси негизида тайёрланган Chevelle Slammer концепт-карини намойиш этди. Бу ҳақда Дарё нашри ёзмоқда.

Прототип замонавий Corvette Stingray ва Camaro SS моделларига ўрнатиладиган модернизация қилинган двигателлар билан таъминланган бўлиб, мотор 460—535 от кучи бера олиши айтилмоқда.

Янги автомобилнинг премьераси SEMA тюнинг-фестивали доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур фестивалда Chevrolet тюнинг қилинган 20 дан ортиқ машинани намойиш этмоқчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!