2016 йил бошидан буён 270 дан зиёд автобус газда ишлаш бўйича қайта жиҳозланди

2016 йил бошидан буён 270 дан зиёд автобус газда ишлаш бўйича қайта жиҳозланди

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uz24.Uz ёзмоқда.

Унда таъкидланишича, сўнгги 15 йилда йўловчи ташиш йўналишлари сони қарийб 2,3 мингдан зиёд кўпайиб, бугунги кунда 4,3 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

Ҳисобот даврида йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича72 очиқ тендер танлови ўтказилиб, 1 мингдан зиёд йўловчи ташиш йўналиши жойлаштирилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган «Исузу» русумли 240 янги автобус сотиб олинди ва натижада 23 та янги йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилди. Йил бошидан буён 270 дан зиёд автобус газда ишлаш бўйича қайта жиҳозланди.

Ҳисобот даврида агентлик томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида йўлларда 2,3 мингдан ортиқ қўшма рейд ўтказилиб, уларда 18,5 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолатларнинг аксарияти лицензиясиз фаолият кўрсатиш билан боғлиқ.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.