2016 йилда автомобиль савдоси ҳажми 2 фоизга ортади

2016 йилда автомобиль савдоси ҳажми 2 фоизга ортади

Автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро ташкилоти OICA мутахассислари сарлавҳада келтирилган тахминни илгари суришди.

Таҳлилчилар жорий йилда енгил автомобиль ва LCV, автобус ва бошқа турдаги автомобилларни қўшиб ҳисоблаганда 91 миллион транспорт воситаси сотилишини башорат қилишди. Бу 2015 йилги кўрсаткичдан 2 фоизга ортиқдир. Жаҳон автомобиль савдосининг ортиши Хитой билан боғлиқ. Хитойда бу йил ўтган йилгидан 6 фоиз кўп автомобиль сотилиши кутиляпти.

Европада савдонинг ўсиши 2 фоиздан кўп эмас. Индонезияда 4 фоизни ташкил этади. Бу йили Россияда автомобиль савдоси 5 фоизга, Жанубий Кореяда 9 фоизга пастлайди. АҚШда бу кўрсаткич ўзгармайди.

2015 йилда дунё бўйлаб сотилган автомобиллар сони 89,1 миллионга етганди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"