2016 йилда дунё йўлларида рекорд миқдорда электромобиллар қатнади

2016 йилда дунё йўлларида рекорд миқдорда электромобиллар қатнади

Global EV Outlook Халқаро энергетика агентлигининг сўнгги ҳисобатига кўра, 2016 йилда дунёда электромобиллар сони 2 млнтага етди.

Ўтган йили дунёда сотилган электромобилларнинг 40 фоиздан кўпроғи Хитойга тўғри келди. 200 мингдан ортиқ икки ғилдиракли электрли транспорт ва 300 мингдан кўпроқ электробуслари билан Хитой транспортни электрлаштириш соҳасида жаҳон етакчисига айланган. Дунё бўйича сотилган электрли транспортнинг 90 фоизи Хитой, АҚШ ва Европанинг ҳиссасига тўғри келади.

Айрим мамлакатларда электромобиллар сотилиш суръати жадаллик билан бормоқда. Ўтган йили Норвегияда электромобиллар умумий савдонинг 29 фоизини ташкил этиб, бу кўрсаткич бўйича дунё рекордини қўйди. Нидерландияда савдодаги электромобиль ҳиссаси 6,4 фоиз, Швецияда эса 3,4 фоиз. Автомобилсозларнинг яқинда айтган башоратига ишонадиган бўлсак, 2020 йилга бориб дунё йўлларида 9 млндан 20 млнгача электромобиль қатнайди. 2025 йилда эса улар 40-70 млнтагача етиши кутиляпти.

Йирик шаҳарларда одамлар электромбиль сотиб олишга рағбатлантириляпти, чунки бу экологияга ижобий таъсир кўрсатиши ҳаммага маълум. Масалан, Парижда Autolib дастури доирасида электромобилларни зарядлаш ва ижарага бериш тармоғи ишлаб турибди. Лондонда эса шаҳар марказига кирган электромобиллардан қўшимча тўлов ундирилмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"