2016 йилдан Россияда Ravon Matiz сотиш бошланади

2016 йилдан Россияда Ravon Matiz сотиш бошланади

АвтоСреда нашри маълумотига кўра, Ravon брендига қарашли Matiz автомобилини сотиш келгуси йилнинг биринчи кварталидан бошлаб амалга оширилади.

Автомобиль ABS тизимига ва болалар ўриндиқларини маҳкамлаш Isofix тизимига эга бўлади. Ҳайдовчи учун хавфсизлик ёстиқчаси ва иммобилайзер (автомобиль ўғриларидан ҳимояловчи махсус қурилма, двигатель ўт олишига тўсқинлик қилади) билан жиҳозланади. Чироқлари ва орқани кўрсатувчи кўзгу дизайни ўзгаради.

Ўзбек брендининг тақдимоти шу йилнинг 9 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган. Илгари Daewoo бренди билан танилган компания энди янги ном остида фаолият юритишга қарор қилган. Шунингдек, келаси йилдан бошлаб Ravon бренди автомобиллари Беларусь бозорларига етказиб берилиши маълум бўлган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Ravon

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"