2017 йилда ўзбек автооламида юз берган энг муҳим янгиликлар

2017 йилда ўзбек автооламида юз берган энг муҳим янгиликлар

2018 йилнинг биринчи кунида туриб ўтган йил Ўзбекистон автомобиль дунёси учун катта ўзгаришлар ва янгиликлар йили бўлди, дея бемалол айтиш мумкин. Дарҳақиқат, бу йилда қатор янги русумдаги автомобиль турлари ишлаб чиқариш бўйича турли корхоналар билан шартномалар имзоланди. Ҳайдовчиликдаги баъзи меъёрий ҳужжатларда ўзгариш рўй берди. Қуйида энг муҳим ўзгаришларни қисқа сатрларда санаб ўтамиз.

  • Ўзбекистон президентининг буйруғи билан Республика бўйича ўнлаб патрул постлари олиб ташланди.
  • Самарқандда Volkswagen Amarok автомобиллари ишлаб чиқарилиши маълум бўлди.
  • MAN Ўзбекистонда Lion’s Coach автобусларини ишлаб чиқариши эълон қилинди.
  • Ўзбекистонда Hyundai юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариши режалаштирилди.
  • Юридик шахсларга тегишли автомобиллар “Avtotest” марказида малака ошириши белгилаб қўйилди. Анҳор.уз сайти “Автотест” инновацион мактабини бизнесни монополиялаштиришда айблаб танқидий мақола чоп этди. “Avtotest Report” масъулияти чекланган жамияти сайт устидан прокуратурага шикоят тақдим қилди ва кўп ўтмай қайтариб олди.
  • Ўзбек ҳайдовчилари янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ола бошлади.
  • Россияда GM савдоси мисли кўрилмаган даражада ўсди - 9 баробар.
  • Ўзбекистонда индустриал аккумуляторлар ишлаб чиқарилиши эълон қилинди.
  • "КАМАЗ" ОАЖ Ўзбекистонда юк машиналарини йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
  • Ўзбекистонда электромобил савдо хизмати пайдо бўлди.
  • Hamkorbank автокредит беришни бошлади.
  • Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилади.
  • GM Uzbekistan Chevrolet.uz ягона савдо порталини ишга туширди. Ушбу портал орқали реал вақт режимида керакли модел ва рангдаги автомобилни ҳамда аризани рўйхатдан ўказиш учун энг яқин автосалонни танлаш мумкин.
  • Ангренда йилига 3 млн енгил автомобиль шинаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди.
  • Toyota Motor Corporation​ нинг расмий дилери мамлакатимизга кириб келди.
  • «Чиройли» авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукционлар очилди.
  • Умиджон Салимов «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
  • GM Uzbekistan автомобиллари 18 июлдан бошлаб сўмдаги янги нархларга боғлиқ ҳолда яна қимматлашди.
  • «Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқарувчи UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE заводининг қурилиши бошланди. Таъкидлаш керакки, ушбу завод 2018 йилнинг майидан ишга тушиши лозим.
  • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз оладиган бўлди.
  • Ўзбекистонда Chevrolet Cruze ва Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилиши маълум бўлди.
  • Самарқандда трамвайлар қатнай бошлади.
  • Тошкентдаги Турин политехника университетининг бир гуруҳ талабалари электромобиль ишлаб чиқди
  • Хоразмлик иқтидорли инженерлар оддий автомобилдан электромобиль тайёрлашни бошлади.
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"