2017 йилда Тошкентдаги барча автобусларда электрон тўлов тизими жорий этилади

2017 йилда Тошкентдаги барча автобусларда электрон тўлов тизими жорий этилади

Пойтахтдаги автобусларга электрон тўлов тизими ускуналари 2017 йилнинг охирига қадар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Ушбу маълумот 26 январь куни шаҳар ҳокимлигида «Тошшахартрансхизмат» томонидан ўтказилган матбуот анжуманида тарқатилди.

Маълум қилинишича, айни вақтда Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида автоматлашган тизимни жорий этиш лойиҳаси тайёрланмоқда, деб ёзади Sof.uz.

Автоматлашган тизим 2 асосий элемент — smart-карталар ҳамда валидаторлардан иборат бўлади. Йўловчи автобусга чиқишда картани валидаторга яқинлаштиради ва ускуна 0,3 сония ичида ундан керакли суммани ечиб олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.