2017 йилнинг 1-чорагида 710 километрдан ортиқ автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди

2017 йилнинг 1-чорагида 710 километрдан ортиқ автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан 2017 йилнинг ўтган биринчи чораги давомида 710 километрдан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари ҳолати яхшиланди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Хусусан, А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 208-274 километрлари оралиғини қайта қуриш доирасида, мазкур автомобиль йўли ҳамда «Поп шаҳри–Тошкент–Ўш» автомобил йўли кесишмасида транспорт ечими фойдаланишга топширилди. Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида қурилган, узунлиги 48 метр ҳамда эни 10 метрдан иборат бўлган мазкур кўприкнинг фойдаланишга топширилиши — пойтахт ва Фарғона водийси ўртасида қатновчи автомобилларнинг ўз манзилларига тез ва қулай етиб боришига катта ҳисса қўшади.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ ва Қарши туманларидаги ишлаб чиқариш ва саноат базаси тубдан модернизация қилинди. Бу ишлар сирасига – битум сақлаш омборларининг қайта қурилгани, «Танхоз» дарёси устидан 42 пм узунликда, каръерга олиб борувчи барпо қилингани, тош майдалаш ва саралаш ускуналари ҳамда 782 метр узунликдаги темир йўл шохобчаларининг реконструкция қилингани, «Шайхали» ва «Танхоз» асфальт-бетон цехларида 14 906 метр масофадаги юқори босимли газ қувурларининг тортилгани каби ишларни киритиш мумкин.

Ҳаммаси бўлиб кўрсатилган даврда инвестиция дастури бўйича 59,7 млрд. сўмлик реконструкцсия ишлари бажарилди. Капитал таъмирлашга эса 9,4 млрд. сўм сарфланди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.