2017 йилнинг биринчи ярмида Россияда 421,9 мингта Daewoo Nexia сотилди

2017 йилнинг биринчи ярмида Россияда 421,9 мингта Daewoo Nexia сотилди

2017 йил 1 июль ҳолатига кўра Россиядаги энг машҳур чет эл автомобили Ford Focus бўлди. Бу ҳақда «Автостат» таҳлилий агентлик ҳисоботида айтилди, деб хабар беради Daryo.uz.

Жорий йилнинг ўрталарига келиб мамлакатда ушбу моделнинг сотилган нусхалари сони 704,3 минг донани ташкил этди.

Рейтингда иккинчи ўринга Toyota Corolla 695,6 минг дона кўрсаткич билан келди. Учинчи ўринда — Hyundai Solaris (637,7 минг дона).

Биринчи бешликка Renault Logan (622,7 минг дона) ва KIA Rio (600,7 минг дона) якун ясади.

Россия автобозори етакчилари ўнлигига, шунингдек, Chevrolet Niva (564,9 минг дона), Daewoo Nexia (421,9 минг дона), Toyota Camry (383,5 минг дона), Volkswagen Polo (378,5 минг дона) ва Volkswagen Passat (368,3 минг дона) кирди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.