2017 йилнинг энг яхши двигатели қайси?

2017 йилнинг энг яхши двигатели қайси?

Экспертлар кўплашиб овоз бериш асносида жорий йилнинг энг яхши двигателини аниқладилар. Бу гал энг яхши мотор номига Ferrari ишлаб чиқарган V8 двигатель сазовор бўлди. Унда 670 отнинг кучи бор. У бир йўла уч номинацияда ғолиб бўлди. Мазкур мотор Ferrari 488 GTB ва Ferrari Spyder суперкарларига ўрнатилади.

Йилнинг янги двигатели эса Honda компаниясининг гибриди бўлди. Японча гибрид 3,5 литрли оппозит мотор ва электрли мотордан иборат.

Яшил мотор номинацияси бўйича Tesla Model S ва Model X электромобилларининг моторлари зўр чиқди. Peugeot Citroenнинг турбомотори кичик ҳажмли энг яхши мотор деб топилди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"