2017 йилнинг хавфсиз автомобиллари ўнлиги аниқланди (фото)

2017 йилнинг хавфсиз автомобиллари ўнлиги аниқланди (фото)

Жаҳон автоконцернлари йилдан йилга ўз машиналарини тобора янги хавфсизлик тизимлари билан жиҳозлаб ишлаб чиқармоқда. Мақсад – ҳайдовчи ва йўловчининг хавфсизлигини максимал даражада таъминлаш.

Шундай қилиб, жаҳондаги энг хавфсиз автомобиль қайси? IIHS институти экспертлари ушбу саволга жавоб топишга уринди. LiveCars.Ru сайтида энг хавфсиз машиналар рўйхати чоп этилди. Диққат қилинг: рўйхатда ўтган йилдан серияли ишлаб чиқариш бошланган турли сегментдаги янги ва янгиланган машиналар келтирилмоқда.

Chevrolet Volt

Chevrolet Volt

General Motorsнинг ихчам авторусуми Топ-10 рейтингининг етакчисидир. Электромобиль ҳар қандай урилишлардан ишончли ҳимоялайди.

Honda Ridgeline

Honda Ridgeline

Япон машинаси рўйхатга тасодифан тушгани йўқ. Тўқнашув тестларида пикап энг юқори натижага эришди.

Hyundai Santa Fe Sport

Hyundai Santa Fe Sport

Корейс компаниясининг ютуқлари кишини лол қолдиради. Ушбу автомобиль хавфсизлик тестларидан мувафффақиятли ўтибгина қолмай, дунёнинг энг хавфсиз кроссоверини номини олишга ҳам улгурди.

Genesis G90

Genesis G90

Hyundai маркасининг эътироф этилган автомобили рўйхатда битта эмас. Шоҳона бренд Genesis ҳам IIHS институти мутахассислари мақтовига сазовор бўлди.

Chrysler Pacifica

Chrysler Pacifica

Американинг Chrysler Pacifica русуми ўз сегментида энг илғори. Вэн ҳар қандай силкинишни автоматик равишда бартараф этади.

Honda Pilot

Honda Pilot

Япон йўлтанламаси Шимолий Америка бозорини забт этиши учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унда хавфсизлик тизимларидан ташқари мослашувчан яккатезлик, қаторда юришни кузатиш, кўринмас зоналарни мониторинг қилиш каби тизимлари бор.

Audi A4

Audi A4

Audi A4 русуми кўплаб турдаги фаол ва пассив ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган. Шунинг учун 2017 йилнинг энг хавфсиз машиналаридан бири деб топилди.

Acura ILX

Acura ILX

Acura япон брендининг автомобиллари ҳамиша замонавий технологиялари билан ажралиб турган. AcuraWatch хавфсизлик мажмуаси йўлдаги тўсиқлар ҳақида кенг маълумот олишга қодир.

Volvo S90

Volvo S90

Швед маркаси кўпларнинг тасаввурида энг хавфсиз автомобилни гавдалантиради. Компаниянинг инженерлари ҳар йили бу бежиз эмаслигини исботлайди. Volvo S90 фахрий седани ҳам IIHSнинг энг юқори баҳосига сазовор бўлди.

Toyota Yaris iA

Toyota Yaris iA

Бу кичик шаҳар автомобили ўта илғор хавфсизлик технологиялари билан жиҳозлангани туфайли сайёрамизнинг энг хавфсиз шаҳар автомобилларидан бирига айланди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"