2017 йилнинг юк машинаси аниқланди

2017 йилнинг юк машинаси аниқланди

International Truck of the Year 2017 унвонига “Скания”нинг янги авлоди муносиб топилди.

Scaniaнинг тўртинчи генерацияси 1996 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Яқинда швед маркаси бешинчи авлодини тақдим этди. Мукофотга лойиқ кўрилган худди шу бешинчи авлод Scania бўлади.

Scaniaдан ташқари даъвогарлар орасида Iveco Stralis XP/NP ва Mercedes-Benz бор эди.

Эслатиб ўтамиз: танловда юк машиналарини 25 европалик журналистдан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди. Шведларнинг юк машинаси қулайлиги, хавфсизлиги ва “ташувчи тижорат машинасининг  иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсири” учун эътирофга сазовор бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"