2018 йилда Тошкент ва Хива юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поезди билан боғланади

2018 йилда Тошкент ва Хива юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поезди билан боғланади

2018 йилда Тошкент ҳамда ЮНEСКО томонидан Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива шаҳри ўртасида юқори тезликдаги Afrosiyob поезди йўлга қўйилади, деб ёзади Kun.uz.

Хоразм вилоятида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Давлат раҳбари 2019 йилга мўлжалланган дастур доирасида минтақанинг ривожланиши ва лойиҳаларни амалга ошириш суръати билан танишди. Йиғилишда келгуси йилда Тошкент ва Хивани боғлайдиган Afrosiyob тезюрар поезди йўлга қўйилиши таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев бугунги кунда мамлакатда йўл тармоқлари ва бунга алоқадор коммуникацияларни ривожлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилаётганини айтган. Жумладан, ҳаракатни тезлаштирувчи замонавий транспортга эга автойўллар ва темир йўллар қурилмоқда.

Ҳозирги вақтда Бухоро ва Мискин ўртасида 335 км. масофада темир йўлларни ётқизиш амалга оширилмоқда, бу шаҳарлар ўртасидаги қатнов вақтини 4-5 соатга қисқартиради. Бу Ўзбекистонга мамлакатда фаол ривожланаётган туризм жиҳатидан ҳам фойдалидир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.