2018 йилнинг энг яхши двигателлари аниқланди

2018 йилнинг энг яхши двигателлари аниқланди

Бу йилги танлов мухлисларга ҳеч қандай янгилик тақдим этмади. International Engine of the Year 2018 танловининг ғолиби аввалги йиллари ҳам икки бора ғолиб чиққанди. Ўн бир ғолибдан тўққизтаси ўтган йилги ғолибларнинг айнан ўзидир.

2018 йилнинг энг яхши мотори деб Ferrari F154нинг 3,9 литрли V8 мотори танланди. Унинг қуввати 670дан 720 от кучигача.

Бир литргача ҳажмдаги двигателлар орасида Volkswagen 1.0 TSI энг яхшиси бўлиб чиқди. У ўтган йили рўйхатнинг иккинчи қаторида қайд этилганди. Қолган натижалар ҳам яқин тарихда кузатилган. Барчасини тўлиқ жадвалда тақдим этамиз.

Двигателлар

Олган балли

Йил двигатели

Ferrari V8 3.9 Biturbo

486

Porsche 3.0 Biturbo

198

Ferrari V12 6.5

158

Энг яхши янги двигатель

Ferrari V12 6.5

285

BMW M V8 4.4 Biturbo

216

Mercedes-Benz 3.0 Biturbo 48V ISG

190

Энг жўшқин двигатель

Ferrari V8 3.9 Biturbo

476

Porsche 4.0

159

Ferrari V12 6.5

140

Энг экологик двигатель

Tesla Model S/Model X/Model 3 электромобилларининг мотори

241

BMW 1.5 Turbo Hybrid

103

BMW i3 электромобилининг мотори

97

Энг яхши электрли двигатель

Tesla Model S/Model X/Model 3 электромобилларининг мотори

408

BMW i3 электромобилининг мотори

281

Chevrolet Bolt электромобилининг мотори

238

1,0 литргача ҳажмдаги энг яхши двигатель

Volkswagen 1.0 Turbo

283

Ford EcoBoost 1.0 Turbo

267

BMW i3 (0,65 л) бензогенератори

127

1,0-1,4 литр ҳажмдаги энг яхши двигатель

PSA 1.2 Turbo

295

Volkswagen 1.4 Turbo ACT

185

Volkswagen 1.4 Turbo

169

1,4–1,8 л ҳажмдаги энг яхши двигатель

BMW 1.5 Turbo Hybrid

223

BMW 1.5 Turbo

150

Volkswagen 1.5 Turbo Evo

148

1,8–2,0 л ҳажмдаги энг яхши двигатель

Porsche 2.0 Turbo

264

Mercedes-AMG 2.0 Тurbo

220

Honda 2.0 Turbo

180

2,0–2,5 л ҳажмдаги энг яхши двигатель

Audi 2.5 TFSI

470

Porsche 2.5 Turbo

352

Ford EcoBoost 2.3 Turbo

174

2,5–3,0 л ҳажмдаги энг яхши двигатель

Porsche 3.0 Biturbo

370

BMW M 3.0 Biturbo

185

Alfa Romeo V6 2.9 Biturbo

153

3,0–4,0 л ҳажмдаги энг яхши двигатель

Ferrari V8 3.9 Biturbo

560

Mercedes-AMG V8 4.0 Biturbo

244

Porsche 4.0

233

4,0 лдан ортиқ ҳажмдаги энг яхши двигатель

Ferrari V12 6.5

346

Audi V10 5.2

238

BMW M V8 4.4 Biturbo

176

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"