2018 йилнинг ёз фаслида Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнай бошлайди

2018 йилнинг ёз фаслида Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнай бошлайди

Ўзбекистон ва Қирғизистон “Тошкент – Рыбачье” йўналишида йўловчи поездлари қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида “Кыргыз темир жолу” компанияси Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон темир йўллари билан “Тошкент – Рыбачье” йўналишида йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган.

Қатнов 2018 йилнинг ёзги даврида ҳафтада бир марта “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти поездларида амалга оширилади.

Ҳозирги пайтда поезд жадвали ҳамда йўл ҳақини белгилаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилинмоқда Қирғизистоннинг темир йўли компанияси сайтида.

Мавзу:

#поезд

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.