2019 йилда BMW орқани кўрсатувчи кўзгуни камерага алмаштиради

2019 йилда BMW орқани кўрсатувчи кўзгуни камерага алмаштиради

BMW компанияси орқани кўрсатадиган кўзгу хизматидан воз кечишга қарор қилди. Унинг ўрнига немис автокорхонаси машиналари видеокамералар билан жиҳозланади.

Бундай технология, даставвал, i8 Mirrorless спорт гибридида қўлланган. Машина орқасига ўрнатилган камера салон кўзгуси вазифасини бажаради.

Маълумотларга кўра, биринчи бўлиб 7-Series русумига камера ўрнатилади. Бу русумнинг тақдимоти эса 2019 йилда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилда BMW компанияси автоном ҳайдаш тизимини тақдим этишни режалаштиряпти. Тақдимот маросими 7 март куни немис брендининг юз йиллигини нишонлаш тўйида бўлиб ўтади. Автопилот ишлаш тартиби Google автомобилиникидан катта фарқ қилмайди ва сунъий йўлдош хариталарига асосланади. Синов автомобили Европа йўлларида ўн минглаб километр йўлни босиб ўтди. Янада мураккаб йўлларда синаш учун уни Хитойга олиб келишди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"