2019 йилда “Фолксваген” автомобиллари ўзаро гаплашадиган бўлади

2019 йилда “Фолксваген” автомобиллари ўзаро гаплашадиган бўлади

Машиналарни бир-бири билан мулоқот қилдириш тизими Vehicle-to-Vehicle деб аталади. Бу тизим келажакда кўплаб инсонларнинг умрини сақлаб қолиши мумкин.

Volkswagen концерни Vehicle-to-Vehicle тизимининг дастлабки элементларини 2019 йилдан серияли автомобилларга қўя бошлашини билдирди. Шундан сўнг “Фолксваген”лар ўзаро мулоқот қилиши мумкин бўлади. Улар бир-бирига “олдинда машина тиқини бор”, қабилидаги оддий хабарлар узатиши устида гап кетаётгани йўқ. Масалан, “гаплашувчи” автомобиль йўлга яқин жойда ўйнаётган болаларни, велосипедчини ёки кўлмакни учратса, бу ҳақда бошқа машиналарни дарҳол хабардор қилади. Албатта, бундан бошқа автомобиллар саросимага тушиши керак эмас. Улар эҳтимолий хавф-хатардан огоҳлантирилади, лозим бўлса тезлигини пасайтиради.

Vehicle-to-Vehicle тизими ёрдамида тахминан 500 метр масофадаги автомобиллар ўзаро алоқалашади. Бу масофа тасодифий хавф-хатарга чап бериш учун етарлидир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"