2020 йилда Британияда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади

2020 йилда Британияда ҳайдовчисиз автомобиллар пайдо бўлади

Ўнйилликнинг охирига бориб британияликлар ҳайдовчисиз автомобилларни кўчада учратишлари мумкин. Компьютер тизими орқали бошқарилувчи автомобилни дастлабки синаш ишлари шу йили камқатнов йўлларда ёки махсус ажратилган полосада ўтказилади.

Британия ғазначилик канцлери Жорж Осборн бир замонлар ички ёнув двигатели амалга оширган технологик инқилобни энди ҳайдовчисиз автомобиль амалга оширишини айтмоқда.

2025 йилга бориб Британия ҳайдовчисиз автомобиллар сони бўйича дунёда етакчи ўринга чиқиб олиши тахмин қилинади. Шунинг орқасидан йўл-транспорт ҳодисалари 90 фоизга қисқариши кутиляпти.

Аммо британияликларнинг 49 фоиз аҳолиси бундай машиналардан чўчишини, унга чиқмасликни маъқул кўришини ижтимоий сўровлар кўрсатмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"