2021 йилда Хитой энг катта самолёт-амфибияни сотувга чиқаради

2021 йилда Хитой энг катта самолёт-амфибияни сотувга чиқаради

Хитойликлар ишлаб чиқарган энг катта самолёт-амфибияни ёзги синаш ишлари шу йили бошланади. Ҳозиргача самолёт синовларнинг деярли барчасидан ўтди, энди унинг парвоз пайтидаги ўзига хос жиҳатларини текшириб кўришади.

AG-600 деб номланган самолёт-амфибия устида етти йилдан бери ишланмоқда. Хитой 2009 йилгача бунақа самолёт тайёрламаган, инженерлар бор масъулиятни зиммасига олиб ишга киришган. Ҳозирданоқ янги маҳсулотга олдиндан буюртмалар келаётганлиги ишнинг ишнинг муваффақиятидан дарак беради.

AG-600ни тайёрлаган мутахассислар у кўплаб вазифаларни уддалашини, хусусан, қидириш-қутқариш ишларида асқотишини айтмоқда. Бундан ташқари, юк ва йўловчи ташиш, ёнғинни ўчириш каби ишларда фойдаланиш мумкин. Самолёт 12 тонна сувни тўплаши учун атиги 20 сония вақт керак.

Хитой самолёти кўпгина хусусиятлари бўйича Россиянинг Бе-200 самолётидан устун, ўлчами Boeing-737га тенглашади, учиш вазни 53 тонна, учиш узоқлиги эса тўрт ярим минг кмни ташкил этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"