2025 йилда Норвегия бензинли ва дизель машиналардан тамоман воз кечади

2025 йилда Норвегия бензинли ва дизель машиналардан тамоман воз кечади

Мамлакат раҳбарияти сарлавҳада келтирилган қарорни қабул қилди. Ҳаттоки, халқаро экологик талабларга жавоб берадиган бензинли ва дизелли автомобиллар  ҳам Норвегияда тақиқланади.

Мамлакатдаги экологик аҳволни яхши томонга ўзгартириш учун ҳукумат кўп миллионли харажатга тайёр. Биринчи навбатда углеводород ёнилғисига ишлайдиган жамоатчилик транспортлари электрли версияларига алмаштирилади. Бундан ташқари, ҳукумат велосипед йўлакларига ҳам алоҳида эътибор қаратишни режалаштирган. Мақсад: фуқароларни автомобиль ўриндиғидан велосипед эгарига ўтирғизишдир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"