2030 йил шаҳар кроссовери

2030 йил шаҳар кроссовери

Пекин автокўргазмасининг энг ғаройиб янгиликларидан бири Chery FV2030 паркетнигининг нишона нусхаси бўлди.

Хитой автомобиль ишлаб чиқаришда ўзига хос инқилобни амалга оширмоқда. 5-10 йил аввалги Chery русумларини ҳозиргиси билан таққосланса, фарқ яққол кўринади. Хитойликлар бу гал янада олдинга қадам босиб, бир йўла 2030 йил шаҳар кроссоверини яратишди. Нишона нусха номиданоқ англаш мумкин: Chery FV2030, яъни 2030 йил транспорти.

Бу машинани “купесимон кроссовер” дейиш мумкин, гарчи BMW X6 ёки Mercedes GLE купеларига кам ўхшаса-да. Ён ойнаси бошқача ишланган. Электрга юради.

“Қуш қанотли” кроссовер ҳайдовчисиз бошқарилади. Рули тахланади, исталган вақтда йўлга қарамасдан мультимедиа тизими билан машғул бўлиш, интернетга кириш мумкин.

Мазкур лойиҳа номи “Fun to drive”. Ҳақиқатан ҳам уни бошқариш завқлидир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"