2035 йилда Европада фақат электромобиллар қатнайди

2035 йилда Европада фақат электромобиллар қатнайди

ING голланд банкининг мутахассислари 2035 йилга бориб Европадаги янги автомобилларнинг барчаси электр қувватида ҳаракатланишидан дарак берди. ING мутахассисларининг фикрига қараганда аҳоли ёппасига электромобилга ўтиришига литий-ион батареялари ва электр энергияси нархининг тушиши ҳамда давлат электромобиль соҳасини қўллаш дастурлари жорий этиши сабаб бўлади.

ING бу Европа автоконцернларига салбий таъсир кўрсатишини тахмин қилди. Чунки литий-ион батареялари ишлаб чиқаришнинг атиги 3 фоиз ҳиссаси европалик компанияларга тўғри келади. Анъанавий автомобиль ишлаб чиқаришда эса европаликлар бозорнинг 25 фоизини эгаллаган.

Аввалроқ Норвегия ҳукумати 2016 йилдан мамлакатда ички ёнув двигателларидан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси билан чиққан. Солиштирадиган бўлсак, Франция ҳукумати электромобилга тўлиқ ўтишни 2040 йилга мўлжалламоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".