22 июнь куни Парижда янги Dacia Duster намойиш этилади

22 июнь куни Парижда янги Dacia Duster намойиш этилади

Иккинчи авлод Dacia Duster кроссвоери 22 июн куни Парижда кўрсатилишига тайёргарлик кетмоқда, деб ёзади Autoalgerie нашри.

Янги автомобиль беш ўринли конфигурацияда тақдим этилиши кутиляпти. Румин концерни ва фаранг “Рено”си кейинчалик етти ўринли “Дастер”ни ҳам кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Тўғри, компания янги автомобилнинг узайтирилган версияси чиқарилиши тўғрисидаги хабарни, ҳозирча, шарҳлагани йўқ.

Янги машина қандай архитектурада қурилиши ҳам маълум эмас. Порталнинг тахминича, агар йўлтанламас Renault-Nissan алянсининг CMF платформасида қурилса, нархи ошиб кетиб савдоси сусайиши мумкин.

Янги Renault/Dacia Duster ихчам кроссовери шу йили ёки 2018 йилдан сотувга чиқади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"