24-йўналишда қатновчи автобус Юнусободда 33 ёшли пиёдани уриб юборди

24-йўналишда қатновчи автобус Юнусободда 33 ёшли пиёдани уриб юборди

9 май куни тахминан соат 23:58 да Тошкентнинг Юнусобод туманида 24-йўналишда ҳаракатланувчи автобус 33 ёшли эркакни уриб юборган. Бу ҳақда UzNews хабар берди.

Мазкур маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида нашр мухбири ҳуқуқ-тартибот органлари билан боғланган. Маълум қилинишича, ЙТҲ тахминан соат 23:58 да Мирзааҳмедов кўчасида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 1985 йилда туғилган эркак жароҳат олган. Пиёда зудлик билан шифохонага етказилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.