28 метрли янги автобусга 270 йўловчи жойлашади

28 метрли янги автобусга 270 йўловчи жойлашади

Швециянинг Scania компанияси ишлаб чиқарган бу улкан автобус Лотин Америкаси мамлакатлари учун мўлжалланган. F 360 HA 8×2 номли автобуснинг салонида 70 ўриндиқ бўлиб, жами 235 йўловчини сиғдиради, тиғиз маҳалда эса бир вақтда 270 йўловчи жойлашиши мумкин. Чап тарафида 5та чиқиш ва кириш эшиклари бор.

Бу автобус 4тадан йўловчи оладиган 68та енгил машинанинг ўрнини босишини ҳисоблаб чиқса бўлади. Лотин Америкаси мамлакатларида тезюрар автобуслар учун алоҳида ажратилган полосалар бўлиб, автобус унда енгил машинадан ҳам тезроқ юриши мумкин.

Scania мутахассислари уч бўлакли модель анъанадаги “қатланган” (гармошка) автобусдан кўра 40 фоиз самарадорроқлигини ҳисоблашди.

Жуда узунлиги ва 44 тонна вазнга эгалигига қарамай автобус олд томонига 360 от кучига эга турбодвигатель ўрнатилган. Узатмаси иккинчи ўқда, автомат қути билан ишлайди. Дастлабки 11 автобус Мексика ва Колумбияда иш бошлади, яқиндан бошлаб Рио-де Жанейрога ҳам етказиб берилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"