280 минг Lego бўлагидан McLaren суперкарини йиғишни томоша қилинг (видео)

280 минг Lego бўлагидан McLaren суперкарини йиғишни томоша қилинг (видео)

McLaren Automotive компанияси 720S суперкарининг тўла ўлчамига тенг нусхасини Lego ўйинчоқларидан йиғди. Макетни йиғишга 2000 одам-соат сарфланди. Бироқ қуйида томоша қилидиган лавҳангизда иш жараёни бир дақиқага сиғдирилган.

Lego- McLaren Гудвуддаги тезлик фестивалида намойиш этилди.

Макет пўлат база устига қурилган бўлиб 1,6 тонна тош босади. Унга ҳақиқий ғилдираклар ва Pirelli PZero Corsa шиналари ўрнатилган.

Албатта, уни миниб катта йўлга чиқиш тавсия этилмайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"