31 декабрда Тошкентдаги барча автобуслар иш режими 1 соатга узайтирилади

31 декабрда Тошкентдаги барча автобуслар иш режими 1 соатга узайтирилади

Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига мазмунли ҳордиқ чиқариш, маданий дам олиш шарт-шароитларини яратиш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 2018 йил 20 декабрдаги 238-сонли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, 2018 йил 31 декабрда Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишлари иш режимига ўзгартириш киритилиб, иш тугаш вақти 1 соатга узайтирилди.

Барча автобус йўналишларидаги автобуслар янги йил байрамига мос равишда безатилмоқда, ҳайдовчиларни байрам кунлари қорбобо кийимида ишга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳри айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чекланганлигини инобатга олиб:

- Истиқлол ва Зарафшон кўчаларининг ёпилиши муносабати билан, 90А, 91А, 115А-сонли йўналишлардаги автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали, “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, А.Темур кўчаси (Олой бозори томонга) орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Истиқлол кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 53А-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, чорраҳадан бурилиб олиб, Навоий кўчаси орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; шунингдек, 33А, 55А, 96А-сонли йўналишларда автобуслар ҳаракати А.Темур кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, Шаҳрисабз кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Себзор кўчасининг ёпилиши муносабати билан, 9А, 17А, 52А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 150-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали “Абай – А.Қодирий” кўчалари чорраҳасигача, А.Қодирий, Себзор кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Сўгалли ота кўчасининг (Алгоритм корхонаси олдида) ёпилиши муносабати билан, 13А, 69А, 107-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 4А, 48А, 87А, 94А, 146А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Сўгалли ота, Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.