4500 долларлик ҳинд хэтчбеки

4500 долларлик ҳинд хэтчбеки

Ҳиндистоннинг Tata компанияси, ниҳоят, янги моделининг суратларини кўрсатди. Ихчам Zica модели аввалги Indica ўрнини эгаллайди. Хэтчбекни Ҳиндистонда келгуси йил январидан сотиш бошланади.

Инсайдерлар айтишича, автомобилга 1,2 литрли бензинли агрегат ва 1,05 литрли дизель мотор ўрнатилади. Иккала двигатель ҳам 5 поғонали механика ёки автомат қути билан ишлайди.

Машина салони суратини Тата вакиллари келтирмади. Аммо фотожосуслар олган сурат тармоқда тарқалди. Хэтчбек тўла электрлашган ойнакўтаргич, иккита хавфсизлик ёстиқчаси, ABS+EBD тизими, туманга қарши фаралар, кондиционер ва бошқа қулайликлар билан таъминланади.

Tata Zica нархи расман эълон қилинмади. Аммо кузатувчилар 300 минг ҳинд рупийсини чамалашмоқда. Бу тахминан 4540 АҚШ долларига тенг баҳо. Жаҳон бозорида янги моделнинг рақобатчилари Renault Kwid, Hyundai i10 ва Maruti Suzuki Celerio бўлади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"