5 кун давомида онлайн аукционда 695 та автомобиль рақамлари сотилди

5 кун давомида онлайн аукционда 695 та автомобиль рақамлари сотилди

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 695 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган, деб ёзади Daryo.uz.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 23% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50% иккинчи ва 27% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 19% га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилоятининг авто ҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди.

Учинчи ўрин Самарқанд вилоятининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 11% ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 58% га тенг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.