50дан ортиқ транспорт компанияси вакиллари Ўзбекистонда йиғилади
Республиканинг энг йирик транспорт кўргазмасида қатнашувчи хорижий компаниялар ҳиссаси 83 фоизни ташкил қилади. 5 мингдан ортиқ ажнабий вакиллар ташриф буюради, деб ёзади sputniknews-uz.com нашри.
11 ноябрдан 13 ноябргача Expoclub халқаро кўргазмалар марказида “Транспорт ва логистика — TransUzbekistan-2015” кўргазмаси ўтказилади.
Унда Хитой, Белоруссия, Германия, Жанубий Корея, Латвия, Литва, Россия, АҚШ, Франция ва Туркия сингари 50дан ортиқ давлатларнинг транспорт ва нефть компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Россиядан “ТрансЛеса”, “Трансмашхолдинг” ва бошқа компания вакиллари келади.
Кўргазмада ҳаво, темирйўл ва автойўл транспорти бўлимлари бўлади, бундан ташқари логистика ва ташиш хавфсизлиги бўйича алоҳида бўлим ажратилган.