60-йиллардан қолган учар автомобиль сотилмоқда

60-йиллардан қолган учар автомобиль сотилмоқда

M400 Skycar учар машинасининг прототипи eBay савдосига қўйилди. Учармобил муаллифи Пол Моллер 60-йиллардан бошлаб агрегат конструкцияси билан шуғулланган.

“Учар мошин”нинг олди ва орқасида иккитадан жами тўртта ўриндиғи бор. Унинг яна бир хусусияти – “овқат танламаслиги”дир. Бензин, этил ва метил спиртида ҳаракатланаверади. Биринчи марта 2001 йилга парвоз қилган. Харидорнинг истагига кўра яна учадиган ҳолатга келтирилиши мумкин.

Лойиҳа доирасида жами учта прототип ишланган. Савдога қўйилган M400 бир неча марта учган, бироқ эҳтиётан тросга боғланган ҳолатда.

Аввалроқ сайтимизда Нидерландияда учар автомобиль сота бошланиши хабар қилинган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"